Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу, ўтган йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеясининг юбилей мажлисида қатнашган 5 куни давомида 2,1 млн шекел (542 минг АҚШ доллари) миқдоридаги давлат бюджети маблағини сарф қилиб юборган, деб бонг урмоқда The Times of Israel.

Хусусан, El Al авиакомпанияси самолётида Нью-Йоркка парвоз қилиш ва ундан қайтиш 1,5 млн шекелга (387 минг доллар) тушган. Исроил ҳукумати раҳбари сочини калталатиш учун 1,6 минг доллар сарфлаган бўлса, макияжга — 1,75 минг доллар тўлаган. Эр-хотин Нетаньяҳу меҳмонларни қабул қилиши учун, хонадаги мебелни олиб чиқиш 20 минг долларга айланган. Уларнинг иккиси тановулларига 1,76 минг доллар сарфлашган. 

Нашрнинг қайд этишича, бу суммага бош вазир рафиқаси Саранинг харажатлари киритилмаган. Аммо Сара ҳам бюджет маблағларидан фойдаланганликда гумон қилинмоқда. 

Газетанинг ёзишича, бош вазирнинг харажатлари тўғрисидаги ҳисобот, Исроил ТИВ, Нью Йоркдаги консуллиги, БМТдаги Исроил миссияси томонидан январь ойидаёқ тайёрланган бўлган. Аммо Нетаньяхуга бўйсинувчи ходимлар уни ошкор қилинишига йўл қўймаган. 

Алалоқибат, Haaretz’нинг ёзишича, юрист Шаҳар Бен-Меир маълумотнинг ошкор қилинишига эришган.