Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионати биринчи туридан ўрин олган Исландияга қарши ўйиндан кейин рақиб жамоа футболчиси Арон Гуннарсон билан футболка алмашишни хоҳламади. Бу ҳақда Tribuna.Uz хабар берган.

Исландиялик футболчи икки марта Роналдунинг олдига борган ва кийимларни алмашишни сўраган. Учинчи мартада эса Роналду унга: "Футболка алмашамиз? Сен кимсан?" деб жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 1:1 ҳисобида якунланган. Бу натижадан қувонган исландларни Роналду ҳеч қандай мақсадсиз жамоа деб атаган эди.

Манба: Tribuna.uz