Россия Алюминий Ассоциацияси (алюминий ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва истеъмолчилар бирлашмаси) Форс кўрфази мамлакатлари Алюминий Ассоциацияси билан кенг қамровли стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Россия томонининг матбуот хабарномасида сўз юритилганидек, у Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида имзоланган. 

Ушбу келишув, мамлакатлардаги алюминий соҳасини ривожлантириш масалаларини ҳал этишнинг ягона тўпламини ишлаб чиқиш имконини беради. 

Томонлар, Россия ва Форс кўрфази мамлакатларининг компаниялари, технопарклари, илмий-тадқиқот институтлари ва жамоат ташкилотлари билан бевосита ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ҳисса қўшади. 

Россия ва Форс кўрфази мамлакатларида алюминийдан фойдаланишни кенгайтириш бўйича амалий чораларни муҳокама қилиш шулар жумласидандир. 

Бундан ташқари, уюшмалар ис газларини чиқаришга оид долзарб масалаларни муҳокама этишади.