Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Анқара Россия томонидан икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш учун қўйилган шартларга жавоб бермаяпти, деб айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Биз ҳанузгача Россия томонидан аввалроқ бир неча маротаба айтилган, Туркия билан муносабатларни номаллаштиришга жуда бўлмаса дастлабки асосларнинг пайдо бўлиши ҳақида гапириш мумкин бўладиган шароитларга жавоб бериш борасида қандайдир тараққиётни кўрмаяпмиз", деб айтди Захарова.  

Унинг айтишича, Туркия етакчиларининг Россия раҳбариятига юборган номаларида бирорта мазмунли нарса бўлмаган. 

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путинга мактуб йўллаганди. Эрдўған россияликларни Россия куни билан табриклаб, Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатлар "муносиб даражага" кўтарилишини тилаб қолган.