АҚШ президентлиги учун биринчи босқичда номзод бўлган сенатор Берни Сандерс ўз тарафдорларига қилган мурожаатида у Демократлар партияси учун яхши бўлиши ва Республикачилар вакили Дональд Трамп устидан ғалаба қозонилиши учун партия ичидаги рақиби Ҳиллари Клинтон билан бирлашиши ҳақида гапирган. Бу ҳада Associated Press хабар тарқатди.

Вермонт штатидан бўлган сенаторнинг айтишича, унинг тарафдорлари Дональд Трамп устидан ғалаба қозонилишини истайди. Ушбу сиёсатчи ушбу йўналишда ҳаракат қилиш учун "қисқа бўлсада вақтга эга экани"ни маълум қилган.

"Лекин Трамп устидан ғалаба бизнинг ягона мақсадимиз бўлмаслиги керак. Биз орзудаги Американи қуришда давом этишимиз керак", — деган Сандерс.

Унинг сўзларига кўра, у Ҳиллари Клинтон билан Демократик партия трансформацияси устида ишлайди. Бу лойиҳага кўра, "партия нафақат ҳомийларни, балки ишчилар табақаси ва ёшларни бирлаштиради".