Суриянинг Россиядаги элчиси Риёд Ҳаддод ИШИД етакчиси ал - Бағдодийнинг жароҳатлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди. 

"Унинг ўлими ҳақида аниқ хабар йўқ, аммо мен унинг яраланганини аниқ биламан. Бироқ бунинг аҳамияти йўқ, зеро яқин кунларда нафақат ИШИД етакчиси, балки унинг бошқа аъзолари ҳам йўқ қилинади", - деди у. 

Бундан аввал оммавий ахборот воситалари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг АҚШ коалициясининг авиазарбаси натижасида ҳалок бўлгани ҳақида хабар беришган эди.