Токио Қонунчилик Ассамблеяси 17 июнь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари мажлисида янги мэр сайловларини 31 июлда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди. 

Сайлов харажатлари тахминан 50 миллион долларни ташкил этади. Янги мэрнинг ваколат муддати 2020 йилнинг 30 июлига қадар давом этади. 

15 июнь куни пойтахт округи раҳбари Ёити Масудзоэ молия соҳасидаги кўплаб айбловлар туфайли истеъфога чиқиш учун ариза топширди.

Токио мэри билан боғлиқ можаро матбуотда унинг давлат автомашинасида ҳар ҳафта дала ҳовлисига бориши тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлгандан сўнг бошланди. Боз устига унинг сиёсий жамғармалар ҳисобидан тўланган оилавий саёҳатлари билан боғлиқ маълумотлар ҳам тарқалди. Бундан ташқари мэр фондларнинг пулига санъат асарлари ва унинг каллиграфия билан шуғулланиши учун қулай бўлган Хитой ипагидан яратилган либосларни сотиб олгани маълум бўлди, чунки ипак матоли либос енги эркин ҳаракатланиш имконини беради.  

Шунингдек, унинг турмуш ўртоғи томонидан бошқариладиган юридик манзили Масудзоэнинг хусусий уйи билан бир бўлган илмий-тадқиқот институти мэрнинг сиёсий фондларидан бирига ижарага хона берган ва бунинг учун ҳар ой ижара ҳақи олгани ҳам аниқланди.