Туркия ҳукумати Сурия билан чегараларини мустаҳкамлаш мақсадида 5 метрлик девор қуришини эълон қилди. Шунингдек, Килис провинциясида янги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари пайдо бўлади. 

Мудофаа тизимлари Элбейли назорат ўтказув пунктига қўйилади, деб хабар қилган Hurriyet Daily News. Туркия томони, бундай чораларини, провинциянинг жануби-шарқий ҳудудлари доимий равишда Суриядаги ИШИД жангарилари томонидан ўққа тутилиши билан изоҳлаган. 

Килисга ўрнатиладиган Korkut ҲҲМ тизимлари 4 км радиусдаги ракеталарни йўқ қилиб, бир дақиқада 1100 марта ўт оча олади. 

Бундан ташқари, Туркия назорат ўтказув пункти юқори мобилликка эга иккита артиллерия ракета батареясини (HIMARS) ҳам қабул қилади. Уларнинг таркибида дронлар ҳам мавжуд бўлади. Килис, Газиантеп, Хатай, Шанлиурфа ва Мардин провинциялари бўйлаб эса, 5 метрлик деворлар қурилади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафта мобайнида Туркияда камида 4та портлаш содир бўлган.