Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 мартдаги “2016 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасини ўтказиш» тўғрисидаги 67-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тармоқ саноат ярмаркасида геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари Комплекси таркибига кирувчи «Ўзбекэнерго» АЖ корхоналарининг саноат маҳсулотлари 2016 йил, 8-11 июнь кунлари «Ўзэкспомарказ»нинг 2-павилонида тақдим этилди.

Мазкур ярмарканинг ўтказилиши давомида 9 июнь куни «Ўзбекэнерго» АЖнинг «Қуёш Иссиқлик Энергияси», «Электр қувват қурилмалари», «Электрқишлоққурилиш» корхоналари матахассислари маҳаллийлаштириш Дастури асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида маълумот беришди. Тақдимотда ОАВ ходимлари ва кўргазма қатнашчилари иштирок этишди.

Тармоқ саноат ярмаркаси доирасида корхона вакиллари ва ҳамкорлар ўртасида музокаралар ўтказилиб, ушбу музокаралар натижасида 2016 2017 йилларда ускуналар, бутловчи материаллар, ҳамда корхоналар томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш йўналишида тайёрланган маҳсулотларни этказиб бериш бўйича 72,05 миллиард сўм миқдорда 160 та шартнома тузилди.