Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Хуан Себастьян Верон Лионель Месси терма жамоанинг ҳақиқий етакчиси эканини таъкидлади.

Аввалроқ Диего Марадона Мессида етакчилик хусусияти етишмаслигини айтганди.

"Месси атрофдагиларга ўхшамайдиган йигит. Ўз вақтида Марадона ҳам шунақа бўлган. У жамоа учун тенгсиз футболчи ҳисобланади.  Лео овозини баландлатмай етакчилик қилади. Унга етакчи бўлиш учун бақириш шарт эмас",- дейди Верон.

Манба: Tribuna.UZ