Россия президенти Владимир Путин 23-24 июнь кунларида ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун Тошкентда бўлади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар тарқатган.

"2016 йилнинг 23-24 июнь кунларида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг 15 йиллигига бағишланган Давлат раҳбарлари кенгашида қатнашади", — дейилган хабарда. 

Ташриф давомида Путин ва давлат раҳбарлари ўртасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Саммит давомида ШҲТ аъзолари бўлган давлатлар раҳбарлари ташкилот таркибини кенгайтириш ҳамда унинг келгусидаги тараққиёти масалалари, шунингдек, ташкилотнинг халқаро ташкилот сифатидаги нуфузини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, глобал ва ҳудудий муаммоларни ҳал қилишда фикр алмашилади. Музокаралар якунида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.