Косметика ишлаб чиқарувчи Revlon компанияси Elizabeth Arden фирмасини 870 миллион долларга сотиб олишга рози бўлди. Бу ҳақида The Wall Street Journal хабар берди.

Маълумотларга кўра, Elizabeth Arden акцияси учун компания 14 доллар тўлайди, бу фирманинг ёпилиш пайтидаги акциялари нархига 50 фоизли мукофот бўлади.

Revlon рақиб фирмани сотиб олиш ва унинг қарзларини тўлашга BofA ва Citigroup'дан 2,6 миллиард доллар молиявий мажбуриятларини, шунингдек 1,8 миллиард доллар узоқ муддатли кредитларни йўналтиради. 

Elizabeth Arden'ни сотиб олиш  Revlon'нинг терини парвариш қилиш воситалари ва парфюмерия соҳасидаги ўрнини юксалтиради, шу билан бирга компаниянинг географик ҳудудини ҳам кенгайтиради. Косметика брендларининг қўшилишидан сўнг компаниянинг йиллик сотуви тахминан 3 миллиард долларни ташкил этиши керак. 

Икки компания вакилларининг маълум қилишича, битим 2016 йилнинг охирига бориб якунланади.