Американинг Колорадо штатида тоғ шери кичкина болага ҳужум қилди. Боланинг онаси ҳаётини хавф остига қўйиб, уни шернинг исканжасидан қутқариб қолди. Бу ҳақида NBC News нашри маълум қилди. 

Ҳозирги вақтда бола шифохонада, шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳолашмоқда. 

Онанинг сўзларига кўра, бола кўчада акаси билан ўйнаётган бўлган, бирдан кўчада қичқириқ товушлари эшитилган. Шу боис у кўчага югуриб чиққан ва ўғлига тоғ шери ҳужум қилаётганининг гувоҳи бўлган. Она жон ҳолатда боласига ташланиб, уни пумадан қутқариб қолган. 

Боланинг отаси кечки соат саккизларда 911 қутқарув хизматига қўнғироқ қилиб, ўғлига тоғ шернинг ҳужум қилгани ва жароҳатланган фарзандини шифохонага олиб кетаётганини ҳақида хабар берган. Полициянинг маълумотларига кўра, бола бир неча жароҳат олган: юз, бош ва бўйин соҳаларида. Онасининг эса қўл ва оёқлари тирналган. 

Нашрнинг берган маълумотларига кўра, АҚШ Ўрмон хизматининг шерифи ва ходими тасвирланган тоғ шерини топишди ҳамда унга ўқ узишди. Маҳаллий ҳукумат вакиллари ўлдирилган пумани ўрганиб чиқишади, сўнгра шу ҳудудда кўрилган яна бир жониворни излашга киришишади. 

Тоғ шери - пумалар авлодининг энг йирик вакили. Унинг тана узунлиги - 100-180 сантиметр, думининг узунлиги 60-75 сантиметр, вазни - 105 килограмм. Асосан кийикларга ҳужум қилади.