Бельгия полицияси 12 кишини қўлга олди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. Улар, мамлакат ҳудудида террорчилик хуружларини амалга оширишга тайёрланаётганликда гумон қилинмоқда. 

Қайд этилишича, полиция махсус рейди чоғида қирқдан ортиқ кишини сўроқ қилган. 

Аввалроқ, Бельгия прокуратураси ИШИД гуруҳининг 4 нафар жангарисини қўлга олгани ҳақида маълум қилган эди. Уларнинг янги хуружларни амалга оширишни режалаштиргани тахмин қилинмоқда. 

Бельгия федерал прокуратураси бошқармасига кўра, уларнинг барчасига нисбатан террористик ташкилот фаолиятига алоқадорлик айби илгари сурилган.