Бразилия ҳукумати ўтган ойда Рио де Жанейро шаҳри харобаларида содир этилган жиноятнинг 7 нафар иштирокчисига айблов эълон қилди. Ўшанда вояга етмаган 16 яшар қиз гуруҳ бўлиб зўрланган, сўнгра унинг видеолавҳаси Twitterдаги саҳифага жойланган эди, деб хабар қилмоқда Бразилия давлат телевидениеси. 

Лавҳада яланғоч ҳолда ҳушсиз ётган қизни кўриш билан бирга номаълум кимсанинг "камида 30 киши" деган сўзларини эшитиш мумкин.  

Эндиликда, полиция маҳкамаси 7 нафар гумондорга нисбатан гуруҳ бўлиб жинсий тажовуз қилиш, вояга етмаган шахс иштирокида жинсий мазмундаги маҳсулотни ишлаб чиқиш ва тарқатиш айбловларини илгари сурмоқда, деб хабар қилган Agencia Brasil.