Бразилия ҳукумати Рио-де-Жанейро штатига Олимпия ўйинларини таъминлаш бўйича мажбуриятларини молиялаш учун 2,9 млрд реал (849 млн доллар) ажратади. Бу ҳақда ҳукумат вакилига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Рио-де-Жанейро штати раҳбарияти оғир молиявий ҳолатда эканлигини тан олди ва давлатдан Олимпия ўйинлари бўйича мажбуриятларини бажариши учун молиялашни сўради. Штат губернатори бу илтимосини нефть нархининг пасайиши билан тушунтирди.

Пуллар инфратузилма, хусусан метро тармоғини қуриб битказиш ва Олимпия ўйинларидаги хавфсизликка, жумладан ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимларига маошларни тўлашга сарфланади. 

Жорий ҳафтада Рио-де-Жанейрога ташриф буюрган вице-президент Мишель Темер ҳукумат Олимпия ўйинлари бўйича барча мажбуриятларнинг бажарилишини кафолатлашини айтди.

Олимпия ўйинлари 5 августдан бошланади.