Маҳаллий ҳукумат ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида четдан бир неча минг тонна озиқ-овқат маҳсулотларнини сотиб олишга мажбур бўлди. Қизиғи шундаки, озиқ-овқатлар жамоат кенгашлари орқали эҳтиёжманд одамларга тарқатилиши кўзда тутилган. Озиқ-овқат вазирлиги давлат томонидан харид қилинган озиқ-овқатларнинг 70 фоизи маҳаллий ишлаб чиқариш ва таъминот қўмиталари томонидан тақсимланади.      

Хуллас, Венесуэла ҳукумати қарорига мувофиқ озиқ-овқат  маҳсулотлари мамлакатдаги 5 мингта давлат қўмиталари орқали аҳолига етказиб бериладиган бўлди. Қолган 30 фоизи эса, улар ҳозир мамлакатда 113 мингдан ортиқ хусусий корхоналар томонидан тақсимланади. Венесуэла айни пайтда чуқур иқтисодий таназзулни бошидан кечиришга қарамасдан, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун барча кучлар сафарбар этилмоқда. Мамлакат нефть экспорт қилувчи ташкилот ОПЕКка аъзо бўлиб, Ангола, Нигерия ва Ироқ каби кредиторларга аввалгидан 3 баробар кўп нефть етказиб бермоқда. Чунки, айнан шу 4та давлат қора олтин нархининг арзонлашиши туфайли каттадан-катта кредитлар олиб, қарз ботқоғига ботиб қолди. Бу тўртлик бу йил қарз берувчиларга 30 миллиард доллардан 50 миллиард долларгача углеводород хом ашёсини етказиб беришни режалаштирган. Бордию ҳар 1 баррель нефтнинг баҳоси 120 долларга кўтарилган тақдирда ҳам 50 миллиард долларлик қарзни узиш учун бир неча йил тер тўкиб ишлашга тўғри келади. Яъни кунига камида 1 миллион баррелдан нефть қазиб чиқарилади.

Венесуэла йирик нефть мамлакати бўлишига қарамасдан энергетика инқирозига ҳам учраган. Президентнинг фармойишига мувофиқ электр энергиясини тежаш мақсадида соат миллари ярим соат олдинга суриб қўйилган. Иссиқ ўлка бўлгани туфайли аҳолининг аксарияти тунги вақтларда совутгич ва ёритгич асбоблардан кўпроқ фойдаланади. Электр энергияси асосан гидроэлектростанцияларда ҳосил қилинади. Апрель ойи охирларидан бошлаб электр таъминотида узилишлар бўлмоқда. Сўнгги бор 2010 йилда қурғоқчилик туфайли энергетика инқирози кузатилган. Ўшанда ҳам ҳозирги каби фавқулодда ҳолат жорий этилганди. Қизиқ бир ҳолат. Электр энергияси таъминотидаги узилишлар туфайли кўпчилик вақтида идиш-товоқларни юва олмаяпти, ҳатто душ ҳам қабул қилиш имконияти йўқ. 

Венесуэладаги ҳозирги вазият Собиқ Иттифоқнинг сўнгги кунларини эслатади. Савдо пештахталари бўшаб қолган. Одамлар тонгдан нонушта қилмасдан озиқ-овқат сотиб олиш учун навбатга ёзилишади. Инфляция даражаси Зимбабведагидан ҳам қолишмайди. Аҳоли учун кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари сут, гуруч, ўсимлик ёғи, макарон маҳсулотлари анқонинг уруғи бўлиб қолди. Йил бошидан буён мамлакатдаги камида 170та озиқ-овқат дўконлари талон-тарож қилинган.  Иқтисодий таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йилда бу кўрсаткич 180 фоизни ташкил этган. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича Венесуэла минтақада фақат Ҳондурасдан кейин туради. Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳар юз минг кишига 58тадан қотиллик тўғри келади. Венесуэлада ҳар қадамда истаган одам қотиллик қурбонига айланиши мумкин. Маракайбо кўли соҳилларида бир неча жиноий гуруҳлар уя қуриб олган. Улар асосан балиқчиларнинг топган-тутганини тортиб олмоқда. Миранда  муниципалитетида айни пайтда 2 минг 500 балиқчи қайиғи мавжуд.

Уларнинг қайиғига машҳур Nikе фирмасининг ёзуви битилган. Мазкур муниципалитетнинг 2та туманида жиноий гуруҳ 2 кун ичида қайиқларнинг 30та моторини ечиб олган. Ҳар бир мотор тахминан 2,5 минг доллар атрофида туради.

Венесуэлада ирқчилик ҳолати ҳам одатий ҳол. Оқ танлилар умумий аҳолининг 20 фоизга яқинини ташкил этади. Қолганлари қора танлилар, метислар ва ҳиндулардир. Ўтган 10 йил ичида венесуэлаликлардан 140 мингга яқини Испаниядан бошпана топди. Улардан кўпчилигининг Испанияда қариндошлари бўлгани учун у ерга кўчиб боришга имкон бўлган. Ҳар куни пойтахт Каракас билан қўшиб ҳисоблаганда бошқа шаҳарлардан 2 мингдан ортиқ киши Испаниянинг консулликларига бошпана сўраб, мурожаат қилмоқда.

Ўтган йили марказий банк маълумотида таъкидланишича, нарх-наво 170 фоизгача кўтарилиб кетди. Халқаро валюта жамғармаси эса жорий йил якунида бу кўрсаткич 720 фоиз атрофида бўлишини башорат қилмоқда. Расмий Каракас озиқ-овқат тақчилликларини бартараф этиш мақсадида ўзининг олтин валюта захирасини сотишга киришди. Бундан ташқари, яқин 5 йил ичида Венесуэла дефолт ёқасига келиши ҳам ҳеч гап эмас. 2015 йилда Венесуэла расмийлари 100, 50, 2 боливарлик банкнотлар миқдорини икки бараварга кўпайтирди. Бу албатта миллий валютани кескин қадрсизланишига сабаб бўляпти. Марказий банк яна 10 миллиард боливар купюраларга буюртма берган. Хуллас, халқаро валюта жамғармаси инфляция даражаси янга 2 баравардан ортиққа ўсишини тахмин қилмоқда. Федерал захира тизими ва Европа марказий банки йилига 4 миллиард купюралик пулларни чоп этаётган бир пайтда Венесуэладаги бу ҳолатни қандай тушуниш мумкин?

Венесуэла Жанубий Америка шимолидаги давлат бўлиб, Кариб денгизи ва Атлантика океани соҳилларида жойлашган. Гайяна, Бразилия, Колумбия билан чегарадошдир. Аҳолиси 28 миллиондан ортиқроқ 23та штати бор.

Азимжон Пўлатов тайёрлади