19 июн куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида “Бутунжаҳон болалар футболи куни” кенг нишонланади. Шунингдек юртимизда ҳам ушбу сана муносабати билан болалар ва ўсмирлар ўртасида футбол бўйича мусобақалар ўтказиш анъанага айланган. Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида ҳам  “Бутунжаҳон болалар футболи куни” байрами муносабати билан мини футбол бўйича мусобақалар ташкил қилинди.

Мусобақалар Бўстон шахри ва Сарабий ОФЙ да янгидан қуриб фойдаланишга топширилган суний қопламали футбол майдонларида бўлиб ўтди. Футбол мусобақаларида 20 дан ортиқ маҳаллалар ва умумтаълим мактаблари ёш футболчиларидан иборат жамоалар иштирок этди. Мусобақалар якунига кўра тумандаги 16-сон умумтаълим мактаби жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Иштирокчи жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ойбек Отажанов