Россиялик яккакураш жангчиси Фёдор Емельяненко Фабио Мальдонадога қарши жангни ғалаба билан якунланди. Жанг муросасиз тарзда ўтди, бироқ ҳакамлар ғалабани "Сўнгги император"га беришга қарор қилишди.

Жанг Санкт-Петербургда Fight Nights яккакурашлар кечаси доирасида бўлиб ўтди. Жанг Фёдор учун оғир кечди, унга ҳам рақибидан яхшигина "тушди".

Фёдор жанггача ҳеч ҳам асабийлашмаётганини ва Мальдонадони хавфли зарбага эга муносиб рақиб эканлигини айтганди.

"Томошабинларга бундай жанглар айниқса ёқади, бироқ бу энг ёмон жангларимдан бири бўлди. Буни юзимдаги жароҳатлардан билса ҳам бўлади", деб айтди Емельяненко.

Бу орада спортчининг мухлислари жангни Фёдорнинг фаолиятидаги энг қизиқарлиларидан бири бўлганини таъкидлашмоқда.  Бу жанг Фёдорнинг 3 йиллик танаффусдан кейин рингга 2015 йилда қайтгандан кейин ўтказган иккинчи жанги бўлди.