Россиялик аралаш кураш жангчиси Фёдор Емельяненко Санкт-Петербургда ўтган Fight Nights Global 50 мусобақасида бразилиялик жангчи Фабио Мальдонадога қарши кечган учрашувдаги ғалабасига изоҳ бериб ўтди. Учрашув ҳакамларнинг қарори билан Фёдор фойдасига якунланди.

"Мальдонадо билан тик турган ҳолда ўзимни синаб кўришни истардим. Шундай бўлдики, иккита зарбани ўтказиб юбордим. Туюлгандек оғриқли бўлмади. Ўрнимдан туриш, жангни давом эттириш ва ютиш кераклигини англардим. Менга бутун жамоа, юртдошларим тикилиб туришганини билардим. Курашишда давом этиш керак эди. Менинг жангимгача жанг қилган йигитларнинг барчаси ютди, ўз мухлисларимни хафа қилиш ярамасди. Хулосалар чикарамиз. Бироқ функционал тайёргарлик борасида ҳаммаси аъло даражада қилинди", деб Емельяненконинг сўзларини келтириб ўтди "Матч ТВ" телеканали.