Европа чемпионатидаги яна бир учрашувда йирик ҳисоб қайд этилди. 

E гуруҳида 1-турда Италия термасидан мағлуб бўлган Бельгия бугун 2-турни ирландларга қарши ўтказди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошланишидан 3 дақиқа ўтибоқ бельгияликларнинг ҳужуми гол билан якунланди. Терма жамоанинг асосий ҳужумчиси қарши ҳужумдан кейин Ромелу Лукаку де Брюйненинг пасини голга айлантирди.

61-дақиқада Витсель бош билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги устунликни оширди - 2:0.

70-дақиқада эса Лукаку дублини нишонлади - 3:0. Бу сафар уни Азар пас билан тахминлаганди. Қайд этиш керакки, бу Лукакунинг терма жамоа сафида кейинги 6та ўйинда 6та гол уриши бўлди.

Эндиликда гуруҳда Италия 6 очко билан биринчи ўринда, Бельгияда 3, Швеция ва Ирландияда 1тадан очко жамғарилган.

Бельгия – Ирландия 3:0

Голлар: 1:0 – 48 Лукаку, 2:0 – 61 Витцель, 3:0 – 70 Лукаку.
Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Вертонген, Менье, Вермален, Витцель, Дембеле (Найнгголан, 57), де Брюйне, Феррейра Карраско (Мертенс, 64), Азар, Лукаку (Бентеке, 82).
Ирландия – Рэндолф, О′Ши, Уорд, Коулмэн, Кларк, Маккарти (Макклейн, 62), Уэлан, Ҳулаҳан (Макгиди, 71), Хендрик, Брэйди, Лонг (Кин, 79).
Огоҳлантиришлар: Хендрик (42), Вермален (49).