Футболчилар орасида ҳам баскетболчилар каби бўйдор ўйинчилар бор. Айниқса, дарвозабонларнинг бўйи баланд бўлишига кўникиб қолганмиз. Бироқ бугун эътиборингизга Евро-2016 мусобақасидаги энг бўйдор ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчилардан ташкил топган рейтингни ҳавола этамиз.

6-10. Крис Смоллинг (Англия) — 194 см

“Манчестер Юнайтед” футболчиси Англия терма жамоасида Гарри Кэхилл билан бирга тўп сурмоқда. У Россияга қарши учрашувда бўйи деярли 2 метр бўлган Артём Дзюбага қарши курашди.

6-10. Жонатан Та (Германия) — 194 см

Футболчи Евро-2016 мусобақасига жароҳат олган Антинио Рюдигер ўрнига борди. “Байер” ҳимоячиси Германиянинг ўсмирлар терма жамоасида иштирок этиб келар эди. Энди эса Боатенг ҳамда Мустафи ўрнига майдонга тушиши мумкин.

6-10. Марвон Феллайни (Бельгия) — 194 см

Феллайнига унинг узун ва жингалак сочлари янада бўйдор кўринишдан ташқари, бош билан ўйнашда ҳам ёрдам беради. Баъзан айнан унинг бўйдорлиги сабаб Аксель Витсель Бельгия терма жамоаси захира ўриндиғига “михланади”.

6-10. Грациано Пелле (Италия) — 194 см

“Саутҳемптон” ҳужумчисининг бўйдорлиги, айниқса, Евро-2016 мусобақасининг энг паст бўйли футболчиси – Лоренцо Инсинье билан ёнма-ён бўлган вақтда яққол сезилиб қолади.6-10.

Бартош Саламон (Польша) — 194 см

Кўплаб футбол мухлислари Польша таркибида энг бўйдор футболчи бу Роберт Левандовски деб ўйлашса, ажабмас. Бироқ “Бавария” ҳужумчиси Бартош Саламондан роппа-роса 10 см.га пастроқ.

5. Златан Ибраҳимович (Швеция) — 195 см

Златан қанчалик бўйдор бўлса, шунчалик техникаси юқори футболчи. Одатда, унга қарши икки нафар ҳимоячи ҳаракат қилади.

2-4. Марк Янко (Австрия) — 196 см

32 ёшли “Базель” ҳужумчиси Австрия терма жамоасида захира ўриндиғида ўтирган бўлса-да, керакли вақтда майдонга тушиб, Алаба ва Фукснинг узатган тўпларига юқори қаватда эгалик қилиши мумкин.

2-4. Филипп Будковский (Украина) — 196 см

Филипп Будковский Зозули ва Селезнёвдан кейин Украинанинг 3-рақамли ҳужумчиси ҳисобланади. У икки мавсумдан бери Луганскнинг “Заря” клубида тўп сурмоқда.

2-4. Артём Дзюба (Россия) — 196 см

Артём Дзюба Россиянинг энг бўйдор футболчиларидан бири ҳисобланади. У бу борада фақатгина дарвозабон Маринато Гилермега ютқазади, холос.

1. Евгений Хачериди (Украина) — 198 см

Евро-2016 мусобақасининг энг бўйдор ўйинчиси – Украина ҳамда “Динамо Киев” ҳимоячиси Евгений Хечериди ҳисобланади. Шундан бўлса-да, у Тони Кроос узатган тўпни дарвозага жойлаб қўйган Шкодран Мустафига қаршилик кўрсата олмади.

Манба: Tribuna.Uz