Барчамизга маълум, нуфузли футбол мусобақалардаги баҳс бошланиши олдидан ўтказилувчи мадҳия ижроси пайтида миллий терма жамоа вакиллари майдонга ёш болалар билан бирга чиқиб келишади. Бу кўҳна анъана замирида спортдаги авлодлар алмашинуви кетма-кетлиги фалсафаси ётади.

Ёш футболчиларнинг майдонга чиқиши, улар ва минглаб тенгқурларини машғулотларда тинимсиз шуғулланиб миллий терма жамоа либосини кийишга интилишлари учун омил бўлиб хизмат қилиши аниқ. Бундан ташқари, болаларни шу йўл билан маҳобатли стадион ва минглаб мухлислар эътиборида бўлиб ўзини йўқотиб қўймасликка ҳам ўргатишади.

Элмурод Эрматов.