Италиянинг машҳур хўжалик техникалари ишлаб чиқарувчи Indesit компанияси асосчиси ҳамда Италия саноати умумий конфедерацияси (Confindustria) собиқ президенти Витторио Мерлони, узоқ давом этган хасталикдан сўнг, 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда Ilmessaggero нашри.

Мерлонининг рақифаси ва 4 нафар фарзанди бор эди. Фабриано шаҳри мэри Twitterдаги саҳифасида тадбиркорнинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор қилган. 

Витторио Мерлони 1933 йили Фабриано шаҳрида дунёга келган. Мерлони 1975 йили, 2005 йилдан Indesit Company деб аталувчи хўжалик техникалари ишлаб чиқарувчи Merloni Ettrodomestici компаниясига асос солган эди. 2010 йилдан ўғли Андреа компания президенти сифатида фаолият юритмоқда. 

Айни вақтда, Indesit Европанинг хўжалик техникалари ишлаб чиқарувчи йирик компанияларидан биридир.