Канада парламенти эвтаназия масаласида қонун қабул қилди. 17 июль куни ушбу қонун лойиҳасини мамлакат парламентининг юқори палатаси – сенат тасдиқлаб берган. Бу ҳақда СВС телеканали хабар бермоқда.

Аввалроқ қонун лойиҳаси жамоатчилик палатаси томонидан маъқулланган эди. Энди ушбу қонуннинг кучга кириши учун Буюк Британия қироличаси Елизавета Иккинчининг мамлакатдаги расмий вакили, генерал-губернатор Дэвид Жонстон имзолаши керак.

Айни дамда эвтаназия борасидаги янги қонун фақат Канада фуқаролари учун амал қилади. Ундан руҳан соғлом ва 18 ёшдан юқори бўлган Канада фуқароси фойдалана олади.

Маълумот учун: эвтаназия – бу оғир ва тузалмас дарддан азоб чекаётган инсоннинг ихтиёрий равишда ҳаётини тўхтатишларига рози бўлиши.