Бельгия ҳукумати, мамлакат бош вазири ва бошқа асосий вазирларни қўриқлашни кучайтиришга қарор қилди, деб хабар қилмоқда RTBF. Бунга мамлакатда террористик хуружлар содир этилиши эҳтимоли кучайгани асос бўлган. 

Хусусан, адлия, ташқи ишлар ва ички ишлар вазирлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини қўриқлаш кучайтирилган. 

Ички ишлар вазирлиги қошидаги таҳдидларни таҳлил қилиш маркази тавсияларидан сўнг, шундай қарор қабул қилинган. 

Аввалроқ, Бельгияда 12 киши терактларга ҳозирлик кўраётганликда гумон қилиниб, ушлангани хақида хабар қилган эдик.