ММА’нинг бразилиялик жангчиси Фабио Мальдонаду Фёдор Емельяненкодан учраган мағлубиятига изоҳ бериб ўтди.

"Бу жуда ажойиб қизғин жанг бўлди. Мен биринчи раунддан кейин ютаман деб ўйлагандим. Натижани қайта кўриб чиқиш ва шикоят бермоқчи эмасман. Ҳеч нарсадан шикоят қилишни истамайман. Ютқазганлар, хафа бўлганлар шикоят қилади, мен эса муносиб жанг қилдим ва менга уят эмас. Фёдор – ҳақиқий чемпион, у муносиб қаршилик кўрсатди, унинг барча зарбалари оғриқли бўлди ва ҳанузгача буни танамда ҳис қилмоқдаман.

Фёдор – менинг қаҳрамонларимдан бири ва мен уни билишим ва у билан жанг қилганимдан хурсандман. Менинг тушим бугун ҳақиқатга айланди. Мени Россияда яхши кутиб олишди. Жангдан кейин руслар мен билан суратга тушиш учун ёнимга келдилар ва ҳаттоки жанг вақтида баъзи россияликларнинг "Бразилиялик, бўла қол!" деган ҳайқириқларини эшитдим. Менга бу қўллаб-қувватлов жуда ёқимли бўлди", деб Мальдонадунинг айтган сўзларини келтириб ўтди "Спорт-экспресс" нашри.