Миср суди мамлакатнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва унинг икки сафдошини Қатар фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда РИА «Новости» агентлиги суд қарорига асосланиб, хабар қилмоқда. 

2015 йил августида Мурсий манфаатларини ҳимоя қилган адвокатлар ўша вақтда собиқ давлат раҳбарига эълон қилинган суд қарори устидан арз қилган эди. 

Ўшанда, Муҳаммад Мурсий 2011 йилги инқилоб вақтида, "Мусулмон биродарлар" ташкилотининг етакчилари қамоқхонадан оммавий қочишига алоқаси борликда айбланиб, ўлим жазосига маҳкум этилган эди.