"Барселона" клуби ҳужумчиси Неймарнинг агенти Вагнер Рибейро бир қатор клублар каталонияликларга футболчидан воз кечиш ҳақини беришга тайёрлигини билдирганини айтди. Бу ҳақда Tribuna.Uz хабар бермоқда.

"Бугун дунёда Неймарни сотиб олмоқчи ва "Барселона"га 200 млн евро тўлашга тайёр бўлган учта катта клуб бор.

Мен бу клубларни айта олмайман, бу сир. Бироқ мен Неймар "Барса"да бахтли эканлигини айта оламан", деб айтди Рибейро Rádio Jovem Pan эфирида.

Манбанинг маълумотларига кўра, гап "ПСЖ", "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.