20 июндан бошлаб Самарқанд шаҳрида автобус йўловчи транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юриш учун 900 (тўққиз юз) сўм этиб белгиланган. Самарқанд вилояти ҳокимининг 1 июнда чиқарилган ушбу қарори лойиҳаси ҳокимлик расмий сайтида эълон қилинган.

Шаҳар ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифларининг оширилишига ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархи ўзгаргани сабаб сифатида келтирилган.

Айни пайтдаги йўл ҳақи миқдори 2014 йилнинг июнь ойи охирида белгиланган эди.