Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путин топшириғи билан Суриядаги "Ҳмаймим" авиабазасидаги россиялик ҳарбийларни текширди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги вакили, генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди. 

Конашенковнинг айтишича, Шойгу шунингдек С-400 зенит-ракета мажмуасининг старт позицияларини текширди.

"Россия мудофаа вазири ҳаво ҳужумига қарши мудофаа гуруҳининг қўмондонлик пунктидаги жанговор навбатчиликнинг бориши ва авиабазадаги С-400 мажмуасининг старт позицияларини текширди", деб айтди Конашенков.

Аввалроқ Россия мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари Юрий Борисов Россия ҳарбий-коинот кучларининг Суриядаги операцияси қуролланишга келаётган замонавий техниканинг ишончлилигини исботлагани ва замонавий авиация имкониятларини кўрсатганини маълум қилганди.