Шотландия терма жамоаси бош мураббийи Гордон Стракан Россия терма жамоаси Уэльсга қарши ўйиндан сўнг чемпионатни тарк этишидан умидвор эканини билдирди.

«Россия терма жамоасининг 3-тур учрашувидан кейин Москвага қайтиб учиб кетишидан ҳамма ютади. Улар бу турнир учун ҳеч нарса беришмади, безорилари ва зўравонликлардан бошқа.

Россия гол ўтказиб юбормагунча яхши ўйнай олмайди. Гол ўтказиб юборгач, футболчилар ўзларига келишади. Жамоа қандайдир қўрқув билан ўйнайди.

Умид қиламанки, кейинги ҳафтада Уэльс уларни мағлуб эта олади. Чемпионатда ҳужумкор ўйин намойиш қилувчи жамоаларни қолгани маъқул. Уэльс эса бу жабҳада Россиядан устун», – деб ёзди Стракан The Daily Record колонкасида.