Германия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Франк Вальтер Штайнмайернинг фикрича, айни чоғда Россияни сақлаб туриш учун «қурол ўйнатиш ва жанговар кучлар намойиши»нинг вақти эмас. 

«Агар кимдир, шарқий чегараларда рамзий танклар паради хавфсизликни кучайтиради, деб ўйласа хато қилади», — деган Штайнмайер Bild am Sonntag нашрига берган интервьюсида. 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятда «муаммони фақат ҳарбий куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш ҳамда уни рақиб томонни босиб туриш чораси сифатида билиш жуда хавфлидир». Штайнмайернинг қўшимча қилишича, ҳар доим музокаралар учун имконият қидириш лозим. 

Маълумки, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Болтиқбўйи мамлакатлари ва  Польшада альянс қўшинлари жойлаштирилишини «Россия ҳаракатларига муносиб жавоб», дея баҳолаган эди.