Америка Кубоги чорак финали доирасидаги тўртинчи учрашувда йирик ҳисоб қайд этилди. 

Амалдаги чемпионлар бўлмиш Чили терма жамоаси Мексика дарвозасига жавобсиз 7та гол йўллади. 

Ўйиннинг биринчи бўлимида Эдсон Пуч ва Эдуардо Варгас биттадан гол уришди.

Иккинчи бўлимда Варгас яна 3та гол уриб, "покер" расмийлаштирди ҳамда мусобақадаги голлари сонини 6тага етказиб олди. Шунингдек, Алексис Санчес ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Ўйиндаги якуний ҳисоб Пуч томонидан ўрнатилди.

Чили турнир доирасида 1979 йилдан буён 1 учрашувда 7та гол урмаётганди. 1979 йилда чилиликлар Венесуэлани 7:0 ҳисобида енгишганди.

Чорак финал доирасида бундан олдинроқ, АҚШ Эквадорни 2:1, Колумбия Перуни пенальтилар сериясида 4:2, Аргентина Венесуэлани 4:1 ҳисобида енгганди.

Энди 22-23 июнь кунлари ярим финал учрашувлари ўтказилади. Дастлаб АҚШ Аргентина билан куч синашса, 1 кун ўтиб, Колумбия ва Чили майдонга чиқади.

Мексика – Чили 0:7 
Голлар: 0:1 – 16 Пуч, 0:2 – 44 Варгас, 0:3 – 49 Санчес, 0:4 – 52 Варгас, 0:5 – 57 Варгас, 0:6 – 74 Варгас, 0:7 – 87 Пуч.
Мексика – Очоа, Морено, Араухо, Агиляр, Гуардадо, Эррера, Лайюн, Лосано (Хименес, 46), Дуэньяс (Пенья, 46), Корона (Рейес, 60), Эрнандес.
Чили –    Браво, Фуэнсалида, Босежур (Гонсалес, 73), Хара, Видаль, Медель (Роко, 60), Варгас, Арангис, Санчес, Диас (Сильва, 57), Пуч.
Огоҳлантиришлар: Видаль (39), Гуардадо (59), Лайюн (64).