Грециянинг Лесбос оролидаги қочқинлар лагерига ташриф буюрган БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг маълум қилишича, ҳар ой Ўрта Ер денгизида Европага етиб олиш мақсадида бўлган қарийб 450га яқин қочқин ва муҳожирлар ҳалок бўлмоқда. Унинг чиқишидан кўчирмалар Бутунжаҳон организациясининг матбуот хизматида келтирилган.

"Ҳар куни минглаб оилалар ўз уйини тарк этади. Ҳар ой 450 киши Ўрта Ер денгизида ҳалок бўлмоқда. Бу қитъалараро учувчи иккита йўловчи самолётидаги  инсонлар сони билан тенгдир", - дея таъкидлади БМТ маъмурияти раҳбарияти журналистларга.

Афинанинг Лесбос оролига ташриф буюришдан аввал Пан Ги Мун Греция бош вазири Алексис Ципрас билан учрашиб, мамлакат номига қочқин ва муҳожирларга кўрсатаётган кўмаги учун мақтов сўзлари билдириб ўтди. 

"Ўзининг иқтисодий қийинчиликларига қарамай, Греция инсонлар ҳаётини сақлаб қолиб, олийжаноблик кўрсатмоқда ", - дея қайд этди Пан Ги Мун.

Унинг сўзларига кўра, болқон мамлакати халқаро ҳамжамият томонидан кенг кўламда қўллаб-қувватлашга муҳтождир. 

"Иқтисодий муаммолар Греция бу муаммони бир ўзи ҳал қилишига йўл қўймаслиги мумкин", - қўшимча қилди у.

"Шунингдек, биз чегаралар ёпиқлиги, деворлар ўрнатиш ва  муросасизликка биргаликда қарши туришимиз керак", - дея қайд этди Пан Ги Мун Европа мамлакатларини муҳожирларга нисбатан инсон ҳуқуқлари ва гуманитар муносабатларни ҳурмат қилишга чорлаб.

Унинг сўзларига кўра, муҳожирларни ҳибсга олиш хулосаси мутлоқо нотўғри  ишдир.

"Бунга зудлик билан чек қўйиш керак ", - дея қайд этди у.