«Арсенал» раҳбарияти жамоани узоқ йиллардан буён бошқариб келаётган мутахассис Арсен Венгерга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирган.

66 ёшли бу франциялик мутахассис билан амалдаги шартнома муддати 2017 йилнинг ёзига қадар давом этади. Лондонликлар жамоаси у билан ҳамкорликни 2020 йилгача узайтирмоқчи.

Венгер «Арсенал» бошқарувига 1996 йили келганди. Унинг раҳбарлигида жамоа Англия чемпионатида 3 марта ғолиб бўлган ва бир мартадан ЕЧЛ ҳамда УЕФА финалига чиққан. 

Манба: Tribuna.uz