АҚШ адлия вазири Лоретта Линч АҚШ Федерал қидирувлар бюроси полиция вакиллари ва Орландодаги тунги клубга ташриф буюрганларни ўққа тутган Омар Матин ўртасидаги суҳбатлар расшифровкасини чоп этади, деб маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Матин тунги клубдан туриб полиция ходимлари билан суҳбатлашган. 

"У жиноятга ундаган сабаб ҳақида гапириб, ИШИДга содиқлигини айтган", деб айтди вазир.

Линч қотил ва полиция вакиллари ўртасидаги телефон суҳбатлари стенограммаси Матиннинг жиноятга қўл уришининг сабабини жамоатчиликка тушунтириш мақсадида оммага таништирилишини айтди.

Орландадоги теракт 12 июнда содир бўлди, унда қотил 49 кишини ўлдирган, яна 53 кишини яралаганди.