Франция ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 18 июнь куни Марселдаги "Велодром" стадионида бўлиб ўтган Венгрия-Исландия учрашувдан кейин венгриялик мухлислардан 6 нафарини қўлга олган. Бу ҳақда шаҳар префектурасига асосланиб, маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, бу мухлислар майдон атрофидаги тўсиқлардан ошиб ўтишга ҳаракат қилган ва майдонга ёқилган файерлар отишган.

Венгрия ва Исландия ўртасидаги учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Учрашув арафасида ҳам венгриялик мухлислар стадион ходимларига ҳужум уюштиришганди.

Бироз олдинроқ, УЕФА Португалия ва Бельгия қатори Венгрия футбол федерациясига қарши мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан интизомий иш очганди.