Карелия Республикаси ФВВ раҳбари ўлка ҳудудидаги Сямозеро кўлида қайиқлари билан бўронга дуч келиб, йўқолиб қолган сайёҳлардан 36 нафари қутқарилгани ҳақида маълум қилди.

"36 киши қутқарилди. Улардан 25 нафари оролда, 11 нафари Кудома посёлкасида", дейилган РИА Новости хабарида.

У яна 4 кишининг тақдири номаълумлигича қолаётганини айтган.

Бундан олдинроқ, йўқолиб қолган 49 кишидан 11 бола минган қайиқ ағдарилиб кетгач, уларнинг барчаси ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинганди.