Интернетда Карелия республикасидаги Сямозеро кўлида 13 бола ва бир нафар катта ёшли одамнинг ҳалокатига олиб келган фожиа жойида қутқарув операцияси ўтказилишининг биринчи лавҳалари пайдо бўлди. 

Лавҳалардан воқеа жойида тиббий ва қутқарув хизматлари ходимлари навбатчилик қилаётганини кўриш мумкин.

Аввалроқ Карелиянинг Пряжино туманидаги Сямозеро кўлида маҳаллий болалар соғломлаштириш оромгоҳидан кўлга сафарга борган саёҳатчилар гуруҳи йўқолиб қолгани маълум бўлганди. 47 нафар бола ва 4 нафар инструктордан иборат гуруҳ 3 та қайиқда бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, иккита қайиқ кўлда юз берган шторм вақтида тўнтарилиб кетган.  

Фожиа оқибатида 13 бола ва бир ёши катта одам ҳалок бўлган, қолган 36 нафар одам қутқариб қолинган. Дастлабки маълумотларга кўра, болалар оромгоҳга Москвадан келган бўлганлар. 

Россия Тергов қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатди. Гуруҳ инструкторларидан бири ҳибсга олинган, у билан терговчилар иш олиб бормоқда.