Қозоғистоннинг жанубидаги Тараз шаҳрида (Жамбул вилоятининг маъмурий маркази) содир бўлган отишмада бир нафар полициячи ва яна бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда Жамбул вилояти ички ишлар департаментида маълум қилинди.  

"Боришкер" деб номланган тезкор-профилактик тадбир ўтказилиши давомида Таразнинг микротуманларидан бирида текширув вақтида "номаълум кимса аниқланмаган қуролдан полиция ходимига ўқ узган". Полициячи ўқ узган кимсани ушлаш вақтида яралаган.

Жиноятчи ва полициячи шифохонага етказилган. Полиция маълумотларига кўра, қўлга олинган кимса "полиция ҳисобида турган". Маълум қилинишича, у "диний экстремист" ҳисобланмайди.

"Айни вақтда тафсилотлар ва воқеанинг барча иштирокчиларини аниқлаш бўйича қидирув-тезкор тадбирлари ўтказилмоқда", деб маълум қилинди полицияда.