Ariane 5 ракета-ташувчиси Француз Гвианасидаги Куру космодромидан учирилди. Бу ҳақда космодром концерни бошлиғи Стефан Исраэль маълум қилди. Ракета орбитага иккита телекоммуникацион йўлдош – EchoStar XVIII ва BRIsat’ни олиб чиқиши керак.

Arianespace раҳбари ҳамкорлар – Франция коинот агентлиги CNES, Европа коинот агентлиги ESA ва сунъий йўлдошлар ишлаб чиқарувчиси SSL компаниясини муваффақиятли парвоз билан табриклади. 

Бу тарих давомида Ariane 5 француз ракетасининг 72- ва 2016 йилдаги 3-парвози бўлди. Бу галдаги ракета оғирлиги бўйича рекорд даражада бўлди, у орбитага 10,7 тонна юк олиб чиқади. 

Жонли эфирда намойиш қилинган ракета старти об-ҳаво шароити туфайли бир неча марта қолдирилди.