Қутқарувчилар Карелиядаги Сямозеро кўлидаги фожиада бедарак йўқолган деб ҳисобланган 3 боланинг жасадини аниқлашди. Бу ҳақда ҳудудий шошилинч хизматларда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилинди.  

Терговнинг дастлабки маълумотларига кўра, 18 июнда "Парк-Отель Сямозеро" болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳордиқ  чиқараётган болалар Пряжин туманидаги сув ҳавзасида штормга тушиб қолишган. 3 та қайиқда 47 нафар бола ва 4 нафар ёши катта инструктор бўлган.

Ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етган, улардан фақатгина биригина катта ёшли одам. Барча ҳалок бўлганларнинг жасадлари сувдан чиқарилган.

Айни вақтда тўнтарилиб кетган қайиқлардаги барчанинг тақдири ўрнатилган. 36 киши жабр кўрмаган. Улар қирғоққа ўзлари етиб олганлар. 11 нафар киши, жумладан 9 нафар бола қутқариб қолинган. Бедарак йўқолган деб ҳисобланган бир бола тирик топилган, у қайиқда бўлмаган.

Сямозеро кўлида ҳалок бўлган болаларнинг яқинлари уларнинг жасадларини зарурий текширувлар ўтказилгандан кейингина олишлари мумкин бўлади. Барча мутахассислар, тергов органлари воқеа жойида иш олиб бормоқда. Таъкидланишича, текширувлар энг қисқа вақт ичида ўтказилади. 

Фожиа муносабати билан 20 июнь Карелияда мотам куни деб эълон қилинди.