АҚШнинг Огайо штатидаги Уоррен шаҳрида содир этилган отишмада 2 киши ҳалок бўлди ва 4 киши яраланди. Бу ҳақда Fox News телекомпанияси маълум қилди. 

Телекомпания маълумотларига кўра, воқеа барлардан бирида содир бўлган. Отишмани ким айнан бошлагани маълум қилинмаган. Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари иш олиб бормоқда. Полиция ҳозирча ҳеч қандай ҳибсга олишлар ҳақида маълум қилмаган. 

Охирги кунларда АҚШда хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунга асосий сабаблардан бири 12 июнда Орландо штатида Florida Pulse тунги клубида одамларга уюштирилган ҳужум бўлди. Клубга ҳужум қилган 29 ёшли Омар Матин автоматик милтиқ ва тўппончадан 49 кишини ўлдирган, 53 кишини яралаган, улардан баъзиларининг аҳволи оғир қолмоқда. Ушбу хунрезлик АҚШнинг янги тарихидаги энг кўп қон тўкилган жиноят деб ҳисобланмоқда.