Польша президенти Анжей Дуда мамлакат ҳарбий контингентидан ИШИДга қарши курашаётган коалиция кучларига Кувайт ва Ироқда кўмак кўрсатишда фойдаланиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 18 июнда Польша миллий хавфсизлик бюроси маълум қилди. 

"Фармонга кўра, 20 июндан 31 декабргача Кувайтда миқдори 150 аскар ва ҳарбий хизматчигача бўлган Польша ҳарбий контингентидан фойдаланилади", деб маълум қилинди. Кувайтда DB-110 разведка тизимлари билан жиҳозланган 4 та F-16 самолётидан фойдаланилади.

Ироқда 60 кишигача миқдордаги ҳарбий контингентдан фойдаланилади. "Унинг таркибига махсус қўшинлар томонидан ажратилган кучлар киради, унинг асосий вазифалари рўйхатига Ироқ қуролли кучлари штаблари ва махсус бўлинмаларини ўқитиш ва машғулот қилдириш киради", деб маълум қилинди хабарда.

Иккала давлатда ҳам польшалик ҳарбийлар "Саботли қатъият" операцияси давомида ҳаракат қиладилар.