Украина президенти Петро Порошенконинг матбуот хизмати президентнинг 21 июнь куни Францияга ишчи ташриф билан бориши ҳақида маълум қилди.

17 июнь куни Франция ТИВ расмийси Ромэн Надаль Порошенкони 21 июнь куни Парижда кутишлари ҳақида хабар қилганди.

"21 июнь, сешанба куни Украина президенти Петро Порошенко ишчи ташриф билан Францияда бўлади. Ташриф дастурида Франция президенти Франсуа Олланд, Франция миллий йиғилиш раиси Клод Бартолон ҳамда Франция Сенати раиси Жерар Ларше билан учрашувлар ўтказилиши белгиланган", дея хабар қилган Украина президенти матбуот хизмати.