Эрон ҳукумати Теҳрон ва Boeing команияси билан 100та йўловчи самолётларини сотиб олиш бўйича келишувга эришганини расман тасдиқлади, деб хабар берди Эрон фуқаро авиацияси (ICAO) бошлиғи Али Абедзаде.

«Бизнинг мамлакатда 250та самолёт мавжуд, уларнинг 230тасини алмаштириш лозим», - деган Абедзаде.

Шунингдек, амалдорнинг таъкидлашича, келишув АҚШ ҳукумати томонидан тасдиқланиши керак. 

Эрон олдинроқ Boeing концерни билан 100та йўловчи самолётни сотиб олиш бўйича келишувга келган эди.

Манбаларнинг маълумотига кўра, келишувдаги самолётларни тўғридан-тўғри сотиб олиш ва лизинг орқали олиш Америка ҳукумати томонидан тасдиқланиши лозим. Жума куни Республика партиясининг икки нафар аъзоси компанияга хат билан мурожаат этиб, келишувга қарши чиқишган. Уларнинг фикрича, бу мамлакатнинг миллий хафсизлигига таҳдид солади.