2016 йилнинг 22-23 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Банклараро бирлашмаси Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Мажлисда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг етакчи банк тузилмалари раҳбарлари ҳамда кузатувчи давлатларнинг қатор банклари иштирокида ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан муҳокама бўлиб ўтади.

Маълумот учун, айни вақтда ШҲТ БУга Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Қозоғистон тараққиёт банки, Қирғизистон давлат ривожланиш банки, Қирғизистон "РСК Банк", Қирғизистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Тожикистон "Амонатбонк" каби банклар аъзо ҳисобланади. Беларуснинг "Беларусбанк" ва Покистоннинг Habib Bank Limited банклари бирлашма ҳамкорларидир.