Люсия Стайков — Австралиянинг Аделаида шаҳрида яшовчи фотосуратчи ва олти нафар фарзанднинг онаси. Унинг катта ўғли, ўғил эгизаклари ва уч эгизак қизи бор. У уч эгизакни катта қилиш қандай эканини ажойиб суратлар орқали таърифлаб беришга қарор қилди.

У олган суратларга қарасангиз, қандай чиройли суратлар болаларнинг ёшлик йилларидан хотира бўлиб эсдалик бўлиб қолишига амин бўласиз. 

«Уч эгизакли бўлиш — Худонинг инъомидир! Ҳар бир сония жуда қийинчилик билан кечади, лекин ҳиссиётлар бунга арзийди. Эгизакларни катта қилишда қийинчиликлар аниқ учрайди. Бироқ уларни четлаб ўта олмайсиз. Мен олти фарзанд билан шуғулланувчи онаман: ўғил, ўғил-эгизаклар ва қиз-эгизаклар. Ҳа, айнан шундай тартибда», — деб ҳикоя қилади Люсия.

«Биз уч эгизак қизимиз бўлишини билганимизда, жуда қувондик ва бунга ишонмадик. Чунки бизнинг уч ўғлимиз бор эди. Мен ўзимнинг биринчи камерам билан уч йил аввал суратга олишни бошлаган эдим. Мен бу ишни бошлаганимдан хурсандман. Энди менда фарзандларим қандай катта бўлганини акс эттирувчи ажойиб суратлар мавжуд».

«Биз бир умрга аҳил дугоналар бўлиб қоламиз».

«Биз бир-биримизга ипсиз боғланганмиз».

«Ота-онамиз бизларни бир хил яхши кўришади. Биз улар учун севимлимиз».

«Баъзан… Мен шунчаки ўзимнинг алоҳида туғилган куним бўлишини истаб қоламан».

«Ҳаётни бир-биримизсиз тасаввур эта олмаймиз».

«Уларни фарқлай оласизми?»

«Биз ҳар доим ҳам бир хил кийинмаймиз».

«Ҳа, онамизнинг қўли ҳеч ҳам бўш бўлмайди».

«Ўзаро беллашасизми? Албатта».

Ҳар биримизнинг ўз характеримиз бор. 

«Баъзида кўпроқ эътибор талаб этамиз, лекин бунинг ўзига яраша завқи ҳам бор».

«Шубҳасиз, биз ҳақиқиймиз. Сиз қаердадир сунъий уч эгизакни кўрганмисиз?»

«Биз билан зерикиб қолмайсиз».

«Биз бир-биримизни яхши кўрамиз. Бироқ, ҳамма қатори тортишиб ҳам турамиз».

«Бир-биримизнинг фикрларимизни ўқий олмаймиз».

«Онамизнинг қўлини галма-гал ушлашимизга тўғри келади».

«Баъзан ажралиб туриш учун ҳаракат қилишга тўғри келади».

«Йўқ, биз — уч муаммо эмасмиз, биз уч —  мўъжизамиз».

«Биз бирга вақт ўтказишни хуш кўрамиз».

«Бизнинг аравамиз ҳеч қачон бир эшикка сиғмайди».