Air China авиакомпаниясининг йўловчи самолёти парвоз чоғида кучли ҳаво гирдобига тушиб қолгани боис, 17 йўловчиси жароҳат олган, деб хабар қилмоқда Shanghai Daily газетаси. Ҳаво лайнери Франкфуртдан Шанхайга парвоз қилаётган вақтда шундай ҳодисага дуч келган. 

Нашрнинг ёзишича, самолет, CA936 рақамли рейсни амалга ошираётган самолётнинг йўловчиларидан 13 аёл ва 4 нафар эркак киши жабрланган. Улар орасида 70 ёшли икки нафар хорижий фуқаро ҳам бўлганлиги айтилмоқда.
 
Авиакомпания вакилининг сўзларига кўра, ҳаво лайнери командири воқеа ҳақида ер хизматини хабардор этган, шу боис қўниш йўлагига тез тиббий ёрдам машиналари сафарбар этилган. 

Айни вақтда жабрланганлардан 5 киши шифохонада экани, аёллардан бирининг аҳволи оғир экани хабар қилинмоқда.